“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарорига кўра, олий таълим муассасаларининг таклифлари асосида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мазмун жиҳатидан ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими йўлга қўйилади.
Мазкур тизим умумий ўрта таълим мактабларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида жорий этилади, дея хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати.