АсосийJamiyat

Байрам байрамга уланади: Наврўздан кейин Маҳалла тизими ходимлари куни нишонланади

'Байрам байрамга уланади: Наврўздан кейин Маҳалла тизими ходимлари куни нишонланади'ning rasmi

Ҳозир юртимизда 21 март —  Наврўз умумхалқ байрами сифатида нишонланади. Жорий йилдан 22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни этиб белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар маъқуллаган “Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида сўз боради.

Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралда қабул қилинган “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Сўзга чиққан сенаторлар маҳалла - Ўзбекистоннинг бой тарихи билан чамбарчас боғлиқ ўзига хос институт экани, жамиятда аҳоли осойишталигини ва қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалла институтининг роли катталигини таъкидлашди. Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда маҳалла институти ва маҳалла тизими ходимларининг обрўси ҳамда мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар