АсосийJamiyat

ТИВ Ақтобеда ағдарилиб кетган автобусда бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

'ТИВ Ақтобеда ағдарилиб кетган автобусда бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди'ning rasmi

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги Карабутак—Костанай трассасида 25 февраль куни 45 нафар йўловчи — Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетгани ҳақида хабар қилган эдик.

Айни пайтда ТИВ ушбу ЙТҲда бўлган Ўзбекистон фуқаролари юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, йўловчлар орасида 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, тиббий ёрдамга эҳтиёж сезилмаган. Қозоғистоннинг йўл полицияси ва фавқулодда вазиятлар бўйича органлари ходимларининг ёрдами билан йўловчилар эвакуация қилинган, автобусга техник хизмат кўрсатилган ва йўналишини давом эттирган.

    Бошқа янгиликлар