АсосийDunyo

АҚШ ва «Толибон» ўртасида тинчлик келишуви имзоланди

'АҚШ ва «Толибон» ўртасида тинчлик келишуви имзоланди'ning rasmi

Энди АҚШ ва НАТО Афғонистондан барча қўшинларини олиб чиқиб кетади, дейилади Қатар пойтахти Доха шаҳрида тузилган тинчлик келишувида, дея хабар беради РИА Новости ахборот агентлиги.

АҚШ, унинг иттифоқчилари ва коалиция ушбу қўшма декларация эълон қилинганидан ҳамда АҚШ ва "Толибон" ўртасида келишув имзоланганидан сўнг 14 ой ичида Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетади.

Шунингдек, келишув имзоланганидан сўнг 135 кун ичида ҳарбий базалардаги қолган кучларини олиб чиқиб кетади ва Афғонистондаги қўшинлари сонини 8600 нафаргача камайтиради.

Доха шаҳридаги келишувни АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳамда “Толибон” етакчисининг ўринбосари, ҳаракатнинг Қатардаги офиси раҳбари мулла Абдулла Ғани Бародар имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, томонлар Дохада 2019 йилда ҳам музокаралар олиб борган. Бироқ тинчлик келишувининг имзоланиши Афғонистонда америкалик ҳарбийларнинг ҳалок бўлишига олиб келган теракт сабабли барбод бўлганди.

Бошқа янгиликлар