my5

Абдулазиз Комилов “Толибон” ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

СИЁСАТ 02.03.2020, 07:49
744
Абдулазиз Комилов “Толибон” ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

ТИВнинг маълум қилишича, 2020-йил 28-феврал куни Қатарда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулзазиз Камилов "Толибон" ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Aхунд билан учрашди. Ҳозирда Доҳада тинчликка эришиш учун илк аниқ қадамлар қўйилгани бўйича ҳеч кимда шубҳа қолмади, дейилади расмий хабарда. 

Абдулазиз Комиловнинг маълум қилишича,  «Толибон» вакиллари Ўзбекистон хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлишига йўл қўйилмаслигини ваъда қилишган.

Шунингдек, 29 февраль куни Қатар давлати пойтахти Доҳа шаҳрида АҚШ ва Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати ўртасида узоқ кутилган, афғон халқига умумиллий ярашиш келтириш мумкин бўлган тинчлик битими имзоланди. Мазкур битим имзоланишида ўзбек дипломатиясининг ҳиссаси жуда катталиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2019 йилда “Толибон” раҳбарлари Ўзбекистонга илк расмий ташрифини амалга оширган эди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81