АсосийJamiyat

Аёл ҳокимлар сони яна биттага кўпайди — навбат Наманганга

'Аёл ҳокимлар сони яна биттага кўпайди — навбат Наманганга'ning rasmi

Бугун, 4 март куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди, деб ёзмоқда «Наманган ҳақиқати».

Баҳриддинова Ўзбекистондаги бешинчи аёл ҳокимга айланди. Бунга қадар, 4 март куни Андижон вилояти Бўстон туманига Садбархон Мамитова ва Қарши туманига Мақсуда Мустафаева, 18 февраль куни Сирдарё вилоятининг Боёвут туманига сенатор Дилфуза Уралова ҳоким бўлган бўлса, 29 февраль куни Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳокими ўринбосари сифатида ишлаб келган Наргиза Неъматова туман ҳокими в.б. этиб тайинланганди.

    Бошқа янгиликлар