Корпоратив трансформациялар бўйича Осиё тараққиёт банки маслаҳатчиси Арильд Дирсерт Ўзбекистонда табиий газ нархининг пастлиги соҳа ривожига тўсиқ эканини қайд этди.
«Табиий газ учун ички нархнинг паст экани газдан самарасиз кўп фойдаланишни рағбатлантирмоқда ва газ етказиб бериш учун талаб этиладиган инвестициялар, газотранспорт тизимни хавф остига қўймоқда. Бу вазият эскирган газотранспорт инфратузилмасини бугун зудлик билан замонавийлаштиришни талаб этади», — дея фикр билдирган норвегиялик мутахассис.
Шунингдек Арильд Дирсерт, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги табиий газ сектори манфаатдор томонининг роли ва структурасини соҳага мослаштириб борса, эркин газ бозорида кузатилганидек, мамлакатнинг ўзига фойда бўлади. Шунингдек, табиий газ секторида ўсиш бўлади.
Арильд Дирсерт «Ўзтрансгаз» молиявий барқарорлиги ва ривожланиши учун компания хизмат функциялари бўйича бўлиниши зарурлигини айтди. У гапларини қайта ташкил этилган «Ўзбекнефтгаз» мисолида тушунтирди. Қолаверса, газ қазиб чиқарувчилар ўз маҳсулотини эркин бозорда сотиш имкониятига эга бўлиши таъкидланди.