АсосийJamiyat

Эндиликда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари очишга рухсат берилади

'Эндиликда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари очишга рухсат берилади'ning rasmi

Бугун Алоқа ва оммавий коммуникациялар агентлигида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази томонидан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда марказ директори Акрам Халилов сўзга чиқиб, марказ фаолиятига боғлиқ маълумотлар юзасидан қуйидагиларни баён қилди:

- Жорий йилнинг 17 январь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4125-сон қарорига мувофиқ амалиётда илк бор нодавлат ташкилотлар томонидан суд-экспертлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Унга кўра, нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига суд экспертизаларининг 44 та турини ўтказиш ҳуқуқи берилди, уларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ташкил қилиш ҳамда суд эксперти сертификатини олган шахсларнинг Ягона реестрини ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари рейтингини юритиш белгиланди. 

    Бошқа янгиликлар