АсосийSport

Токио Олимпиадаси сари иккита йўлланма қўлга киритилди. Яна учтаси ҳал этилиши керак

'Токио Олимпиадаси сари иккита йўлланма қўлга киритилди. Яна учтаси ҳал этилиши керак'ning rasmi

Хабарингиз бор, шу кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида Осиё ва Океания минтақаси учун бокс бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмалари масаласи ҳал этилмоқда.

Кеча, 8 март куни ушбу лицензион мусобақа доирасида беш нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳал қилувчи жангларда ўз иштирокини бошлашди. Ушбу жангларнинг аҳамияти шундаки, бу баҳсларда ғалаба қозонган боксчилар Токио Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритишади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эътиборлиси, икки нафар боксчимиз ўз жангларини ўтказиб бўлишди ва кутилган ғалабалар ва йўлланмаларни бизга тақдим этишди. Дастлаб, -69 кг вазнда Бобоусмон Батуров хитойлик Кионг Ерсун мағлуб этган бўлса, -91 кг: Санжар Турсунов эронлик Туфан Шарифидан устун келди.

Ушбу турнирнинг кечки дастуридан ўрин олган баҳсларда яна уч нафар боксчимиз йўлланмалар учун рингга кўтарилишади. Унга кўра:

-69 кг: Мафтунахон Мелиева — Ловлина Боргоаин (Ҳиндистон);

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов — Абилхан Аманкул (Қозоғистон);

+91 кг: Баҳодир Жалолов — Данис Латипов (Баҳрайн) жанглари ўтказилади. Ушбу жангларда ҳамюртларимизга омад тилаймиз ва улардан ҳам Олимпия ўйинлари йўлланмаларини кутиб қоламиз.

 

    Бошқа янгиликлар