Дунё миқёсида 60,000 дан ортиқ одам коронавирусдан тузалиб кетди

ДУНЁ 11.03.2020, 14:00
641
Дунё миқёсида 60,000 дан ортиқ одам коронавирусдан тузалиб кетди

Айни дамда бутун дунё бўйлаб коронавирусдан ҳалок бўлганлар тобора кўпайиб бораётгани сабаб одамлар орасида ваҳима кучайиб борар экан, инсониятни хурсанд қилувчи хабарлар ҳам йўқ эмас, дея хабар бермоқда таржумон.уз.

Коронавирус ўтган йилнинг декабрь ойи охирида эълон қилинган пайтдан бери 113,739 нафар киши касалликни юқтириб олган бўлса, ҳозиргача уларнинг 63,6 мингдан ошиғи тузалиб кетган. Бу ҳозирги кунгача вирусни юқтириб олганларнинг ярмидан кўпи шифо топди, деганидир.

Ҳозирга қадар 115 мамлакатда ушбу ўта юқумли инфекция қайд этилган. Беморларнинг аксарияти, аниқроғи 80,750 нафари Хитойда аниқланган. Касалланганлар сони бўйича Италия 9,170 киши билан иккинчи ўринда қайд этилган. Бу рақамларга қарамай бир неча давлатларда ҳар куни вирусдан шифо топган беморлар ҳақида хабар берилмоқда.

Душанба куни БАА соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги «COVID -19» коронавирусидан бешта беморнинг тузалгани ҳақида хабар берди. Бу билан БААда тузалган беморларнинг умумий сони 12 кишига етди.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти коронавирусдан ўлганларнинг сони бошқа вирусларга нисбатан пастлигича қолаётганини таъкидлади:

«Бу вирус жуда жиддий тарзда авж олди ва у ўсишда давом этиши мумкин. Аммо биз касалланган одамлар сонини ҳисоблайдиган бўлсак, вируснинг тарқалиш маркази бўлган Хубейдан ташқарида бу эпидемия жуда оз миқдордаги одамларга таъсир қилмоқда”, деди ЖССТнинг соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар дастурининг раҳбари Майкл Раян.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси