Грузияда вояга етмаган болада биринчи бор коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Тенгиз Серсвадзе номидаги юқумли касалликлар шифохонаси бошлиғига таяниб, Россия ОАВси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, коронавирус 12 ёшли ўсмирда аниқланган.
«Ўн икки ёшли болакай изоляцияда бўлган гуруҳ аъзолари билан шифохонага олиб келинди ва уларда вирус борлиги тасдиқланди», — дейилади «РИА Новости» хабар берди.
Грузияда ҳозирги вақтга келиб 23 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг аксарияти Италия ва Эронга бориб келган.