Эронда 36 киши коронавирусдан ҳимояланаман деб, ароқдан заҳарланиб ўлди

ДУНЁ 11.03.2020, 18:44
Теглар: вирус, Эрон, спиртли ичимлик
749
Эронда 36 киши коронавирусдан ҳимояланаман деб, ароқдан заҳарланиб ўлди

Эроннинг Хузестан провинциясида коронавирусдан ҳимояланиш мақсадида қўлбола ароқ ичиб заҳарланган фуқаролардан 36 нафари вафот этди, дея хабар берди «IRIB» телерадиокорпорацияси.

Таъкидланишича, сўнгги кунларда алкоголдан заҳарланган 170 киши шифохонага мурожаат қилган. Ҳалок бўлганларнинг ўртача ёши 30-31 ёшни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, душанба куни Альборз провинцияси прокуратураси Теҳрон яқинида етти киши метил спиртидан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмганини маълум қилганди. Унга кўра, ҳалок бўлганлар интернет орқали метанол коронавирусга қарши дори сифатида ёрдам беради, деган фейк хабарларга ишонган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси