Россия парламенти Путиннинг ҳокимиятда қолишини қўллаб-қувватламоқда

ДУНЁ 12.03.2020, 10:34
444
Россия парламенти Путиннинг ҳокимиятда қолишини қўллаб-қувватламоқда

Чоршанба куни Владимир Путиннинг 2024 йилда яна президентликка сайланишига имкон берадиган конституциявий ўзгаришлар Россия парламентининг иккала палатасида ҳам қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда таржимон сайти ёзмоқда.

Парламентнинг 450 ўринли қуйи палатасида 383 нафар депутат Владимир Путиннинг президентлик муддатини тиклашни қўллаб-қувватлади. Ҳеч ким бунга қарши овоз бермади ва 43 нафар депутат бетараф қолди. Бундан бир неча соат ўтгач парламентнинг 170 ўринли юқори палатасининг 160 нафар аъзоси бу ўзгартиришга “ҳа” деб жавоб берган бўлса, бир киши бунга қарши чиқди ҳамда 3 киши бетараф қолди.

Йигирма йилдан бери Россия сиёсатини президент ёки бош вазир сифатида бошқариб келаётган 67 ёшли Путин 10 март куни парламентнинг қуйи палатасида драматик чиқиш қилиб, президентликка қўйиладиган муддатнинг чекланиши ҳозирги инқироз даврида аҳамиятсиз эканлигини таъкидлаганди.

Агар Путиннинг танқидчилари кутганидек, бу ўзгаришларга ҳудудий парламентлар ва конститутцион судлар ҳам рози бўлсалар ҳамда апрель ойида бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида бу ўзгариш қўллаб-қувватланса, Путин 2024 йилда яна президентликка сайланиш имконига эга бўлади. Бу билан Владимир Владимирович 6 йилдан 2 марта президентликка сайланиши мумкин.

Агар воқеалар ривожи шу зайлда давом этса, Путин Россияни 2036 йилгача бошқаради. Ўшанда у 36 йил давомида ҳукумат тепасида қолган бўлади. Бу билан Путин узоқ вақт ҳукмронлик қилиш бўйича Собиқ Совет Иттифоқи раҳбари Сталиндан ўзиб кетади. Лекин, Россия тарихида 43 йил мамлакатни бошқарган Буюк подшоҳ Пётр (1672 – 1725) энг узоқ муддатли ҳукмрон ҳисобланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси