Қозоғистон Президенти мамлакатда барча оммавий тадбирлар бекор қилинганини эълон қилди

ДУНЁ 12.03.2020, 13:28
549
Қозоғистон Президенти мамлакатда барча оммавий тадбирлар бекор қилинганини эълон қилди

 Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев твиттирдаги расмий саҳифаси да коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатда барча оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланганини маълум қилди.

Шунингдек мамлакат ОАВларида маълум қилинишича, ўрта таълим муассасалари учун таътилга эрта чиқиш 2020 йил 16 мартдан 5 апрелгача давом этади. 16 мартдан бошлаб олий таълим муассасаларида масофавий ўқишга ўтилади. 13 мартдан бошлаб эса юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида оммавий тадбирларни - байрам, спорт, кўнгилочар ва маданий тадбирлар, конференциялар, семинарлар, кўргазмалар ҳамда бошқа тадбирларни ўтказиш тақиқланди. 

Ўзбекистонда ҳукумат фармойиши билан 14-15 март кунлари “Обод юрт” деб номланган умумхалқ ҳашари ўтказилади.  Айни пайтда Ўзбекистонда ҳам Наврўз умумхалқ байрами ўтказилиши хусусида муҳокамалар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилмоқда. Бироқ, ҳозирча, бу борада мамлакатимизда бирор расмий кўрсатма бўлгани йўқ. Байрам тадбирига тайргарлик жараёнлари ҳамон бўлаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси