Қозоғистонда коронавирус сабаб Наврўз оммавий нишонланмайдиган бўлди

ДУНЁ 12.03.2020, 19:23
Теглар: Қозоғистон, коронавирус
649
Қозоғистонда коронавирус сабаб Наврўз оммавий нишонланмайдиган бўлди

Эртага, 13 мартдан Қозоғистонда коронавирусга қарши махсус чораларни амалга ошириш бошланади. Мамлакатда оммавий тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўзининг Фейсбук тармоғидаги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади dw.kom.

Хусусан хавфли коронавирув пандемияси ортга чекингунгача мамлакатда Наврўз ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантаналарни ҳам оммавий тартибда нишонлаш тақиқланди.

"ЖССТ коронавирус пандемиясини эълон қилди. Ҳукумат махсус чораларни амалга оширишга киришди. Оммавий тадбирлар бекор қилинади. Фуқароларни озиқ-овқат ва биринчи даражали товарлар билан таъминлашда узилишлар бўлмайди. Кичик ва ўрта бизнеснинг зарар кўришига йўл қўйиб бўлмайди”, деб ёзди Қ.Тўқаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

“Nur.kz”нинг хабар беришича, мактабларда таътил 16 март куни бошланиб, 5 апрелгача давом этиши белгиланган. Шу билан бирга, мамлакатдаги олий таълим муассасалари ҳам онлайн-таълим тизимига ўтади.

Шарҳлар

Олма-отада икки ёшли бола коронавирусдан шифо топди

01.04.2020, 18:22

Бугун, 1 апрель куни Олма-отада коронавирус инфекциясидан соғайган 10 нафар бемор шифохонадан чиқарилди. Уларнинг орасида 2 ёшлик бола ҳам бор, деб хабар берди Қалампир.Маълум қилинишича,...
Қозоғистонда COVID-19 инфекцияси оқибатида илк ўлим ҳолати қайд этилди

26.03.2020, 21:43

Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар орасида илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда sputniknews.kz хабар берди.Қозоғистонда коронавирус инфекцияси оқибатида илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бу...
Қозоғистонда 4 ойлик чақалоқ коронавирусга чалинди

21.03.2020, 17:58

Коронавирус аниқланган 28 киши орасида 4 ойлик гўдак ҳам бор, деди брифингда Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сауле Кисикова.Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 53...
Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 49 кишига етди

20.03.2020, 19:03

Қозоғистоннинг Қараганда вилоятида коронавирус инфекциясидан зарарланиш бўйича иккита ҳолат қайд этилди, деб хабар беради Tengrinews.«Коронавирус инфекциясини юқтириб олиш бўйича яна бешта ҳолат қайд этилди. Бугунги...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси