Россия собиқ СССР давлатлари, Эрон ва Шимолий Кореяга вирусни текширувчи жиҳозларни етказиб берди

ДУНЁ 13.03.2020, 12:11
417
Россия собиқ СССР давлатлари, Эрон ва Шимолий Кореяга вирусни текширувчи жиҳозларни етказиб берди

12 март куни Россия бир нечта мамлакатларга коронавирусни текширадиган жиҳозлар тўпламларини юборганини маълум қилди. Бу ҳақда таржимон сайти хабар берди.

Россия давлат соғлиқни сақлаш бошқармасининг баёнотида айтилишича, Москва собиқ Совет Иттифоқи давлатларига, жумладан, Ўзбекистон ва Озарбайжонга, шунингдек Эрон, Шимолий Корея ва Мўғулистонга 800 та жиҳозлар тўпламларини жўнатган.

Россиянинг иттифоқчиси бўлган Эрон 500 та тўпламни текинга қабул қилиб олди. Бу жиҳозлар билан 50,000 та синовларни ўтказиш мумкин. Айни пайтда Эронда 9,000 одамда коронавирус борлиги аниқланган бўлиб, уларнинг 354 нафари ҳалок бўлган.

Россиянинг яна бир ититфоқчиси Шимолий Кореяда ҳозиргача CОVID-19 нинг бирорта ҳолати ҳам қайд этилмади.

Айни пайтда Россиянинг ўзида коронавирусни юқтириб олганлар сони 28 кишини ташкил қилмоқда. Беморларнинг аксарияти яқинда Италияга ташриф буюрган одамлардир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси