Эронда коронавирусдан вафот этганлар сони 429 кишига етди

ДУНЁ 13.03.2020, 14:37
375
Эронда коронавирусдан вафот этганлар сони 429 кишига етди

12 март куни Эронда коронавирусдан яна 75 киши вафот этди, дея хабар беради соғлиқни сақлаш вазирлиги. Яқин Шарқдаги вирус энг юқори даражада тарқалган Эронда айни пайтгача 429 киши ҳалок бўлди.

«Биз сўнгги 24 соат ичида 1,075 нафар кишида коронавирус борлигини аниқладик. Бу билан мамлакатда вирусни юқтириб олганлар сони 10,075 кишига етди. Қурбонлар сони эса 479 кишини ташкил қилмоқда” дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Киануш Жаҳанпур давлат телевидениясига берган интервьюсида.

Ушбу касаллик Эроннинг юқори лавозимли амалдорлари, сиёсатчилари, руҳонийлари ва инқилобий қўриқчиларнинг аъзоларини ҳам четлаб ўтмаган. Эронда биринчи инфекция аниқланган 19 февралдан бери камида етти нафар амалдор ва сиёсатчи вафот этди.

Эроннинг раҳбарлари мактаблар ва университетлар ёпилишига ҳамда мамлакат бўйлаб диний, маданий ва спорт тадбирларининг тўхтатилишига қарамай вирус тарқалишининг олдини олишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Эрон расмийлари бир неча бор одамларни зарур бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмасликка чақирган.

«Уйдан чиқманг. Бозорларга борманг. Сиз ушбу маслаҳатимизга амал қилмай, бизнинг ишимизни янада қийинлаштиряпсиз «, деди аҳолига мурожаат қилган соғлиқни сақлаш вазири Саид Намаки жонли эфирда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси