АсосийDunyo

Коронавирус туфайли барча таълим муассасалари ёпилди

'Коронавирус туфайли барча таълим муассасалари ёпилди'ning rasmi

Туркия ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли барча мактабларни 16 мартдан бошлаб 1 ҳафтага ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Туркия президенти бошчилигида ўтказилган янги турдаги коронавирус тарқалишига қарши чора-тадбирлар тўғрисидаги йиғилишда маълум қилинган.

Қайд этилишича, мактаблардаги бир ҳафталик дам олишдан сўнг 23 мартдан бошлаб ўқувчилар онлайн усулда таълим олишга ўтади. Бундан ташқари, олий таълим муассасалари ҳам икки ҳафтага ёпилиши маълум қилинган. Мамлакатда оммавий тадбирлар ўтказиш ҳам тақиқланди. Шунингдек, мутахассисларнинг таҳлиллари ва тавсияларига кўра спорт мусобақалари ҳам апрель ойи охиригача томошабинларсиз ўтишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Туркияда коронавирус билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолат қайд этилганди. Мамлакат фуқароси Европага борганида коронавирусни юқтириб олган. Ҳукумат туроператорларга коронавирус тарқалиши муносабати билан сайёҳлик мавсумини бошлашга шошилмасликни тавсия қилган.

    Бошқа янгиликлар