Мальдив оролларида COVID-19 коронавирус инфекцияси ташувчиси бўлиши мумкин бўлган сайёҳларни карантин қилиш учун дунёдаги биринчи курорт очилди, деб хабар берди «atorus.ru»
Меҳмонхона мамлакат пойтахтидан 24 километр узоқликда жойлашган Виливару оролида жойлашган бщлиб, 10 кун ичида қуриб битказилди.
Хабарга кўра, у ерда тиббиёт ходимлари изоляцияга олинганлар учун бепул хизмат кўрсатади, бу хизматлар ҳукумат ҳисобига молиялаштирилади.
Меҳмонхонадаги 30 та хона ёпиқ вентиляция тизими ва ҳаво тозалагичларига эга. Уч марталик озиқ-овқат эса хонага келтириб берилади. Хона телевизор ва мини-бар билан жиҳозланган.
Зиёратчиларнинг келиши ва меҳмонларнинг бир-бири билан мулоқот қилиши тақиқланади.