АсосийJamiyat

ТИВ Ўзбекистон фуқароларига Ҳиндистонга боришдан тийилиб туришни тавсия қилди

'ТИВ Ўзбекистон фуқароларига Ҳиндистонга боришдан тийилиб туришни тавсия қилди'ning rasmi

ТИВ Ҳиндистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига янги хабарни эълон қилди.

Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги Эчихонаси берган маълумотга кўра Ҳиндистон Ҳукуматининг қарори билан CОВИД-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020-йилнинг 13-мартидан 15-апрелигача чет эл фуқароларига янги визалар бериш ва аввал берилган визаларнинг амал қилиши тўхтатиб қўйилди. Бундан дипломатлар ва БМТ ходимлари мустасно.

Шу билан бирга 2020-йил 15-февралдан кейин Хитой, Италия, Ерон, Корея Республикаси, Франция, Испания ва Германияга борган барча шахслар Ҳиндистонга келишлари билан 14 кунлик карантинга жойлаштириладилар.

Шу муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига ўта зарурат бўлмаса Ҳиндистонга боришдан тийилиб туришни тавсия қилади ва ватандошларимизга мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги Элчихонасининг телефон рақамларини эслатиб ўтади: (+9111) 24670774, 24670775, 24105640.

    Бошқа янгиликлар