13

Олимпиадага йўлланмани қўлга киритган боксчига автомобиль топширилди

СПОРТ 14.03.2020, 12:38
714
Олимпиадага йўлланмани қўлга киритган боксчига автомобиль топширилди

Хабарингиз бор, Иорданиянинг Амман шаҳри бокс бўйича Токио-2020 олимпиадасига лицензион турнирга мезбонлик қилди. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан уч нафари олтин медалга сазовор бўлди. Боксчиларимиздан Миразизбек Мирзахалилов, Элнур Абдураимов ҳамда Баҳодир Жалоловлар ўз вазн тоифаларида тенгсиз эканлигини исботлашди.

Боксчиларимиз бугун тантанали равишда Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинган эди. Олтин медални қўлга киритган Миразизбек Мирзахалилов Фарғонада ҳам катта тантана билан кутиб олинди. Миразизбекни вилоят ҳокими кутиб олди ҳамда олтин медални қўлга киритиб, Токио-2020 олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган боксчига Nexia-3 автомобилини топширди.

Миразизбек мусобақанинг сўнги жангида -57кг вазн тоифасида иорданиялик Муҳаммад Алвадига қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида яққол устунлик билан ғалабага эришди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, 2019 йилнинг сентябрь ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида Миразизбек олтин медалига сазовор бўлиб қайтган эди.

Боксчимизга Токиода бўлиб ўтадиган олимпиадада омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° облачно с прояснениями
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11