my5
all

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келган

ЖАМИЯТ 15.03.2020, 12:49
2261
Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келган

 

Коронавирус билан касаллангани Ўзбекистонда аниқланган илк бемор — аёл киши, Тошкент шаҳридан. «Дарё» манбасининг маълум қилишича, у Францияда бир ҳафтадан ортиқ бўлиб, сўнг Ватанга қайтган.

Манба аёлнинг айнан қачон Ўзбекистонга келганига аниқлик киритмади. Flightradar24 маълумотига кўра, Uzbekistan Airways Париждан Тошкентга сўнгги икки рейсни 10 ва 13 март кунлари амалга оширган.

Коронавирусга чалинган аёл қайтган рейсда, бирламчи маълумотларга кўра, 48 йўловчи, шунингдек, экипаж аъзолари бўлган. «Уларнинг барчаси изоляцияга олинмоқда», — деди манба.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+36° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81