my5
all

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланади

ЖАМИЯТ 15.03.2020, 15:16
Теглар: коронавирус, нарх-наво
1288
Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланади

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 15 март куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун брифинг ўтказилди. Унда Ўзбекистондаги оммавий тадбирларни бекор қилиш, таълим ва мактабгача таълим муассасаларини ёпилиши маълум қилинди. Шу жумладан қуйидаги чора-тадбирлар ҳам назарда тутилган.

⚡️Барча оммавий тадбирлар, шу жумладан, Наврўз тадбирлари бекор қилинди.

⚡️Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириши тақиқланади. Чет давлатлардаги Ўзбекистонликларнинг қайтишига шарт-шароит яратилади.

⚡️Ҳукумат барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича мурожаат қилади.

⚡️Ҳукумат карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўради. Бунга Ьош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳам Давлат солиқ қўмитаси жалб қилинади. Озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+36° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81