my5

Коронавирусдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг

САЛОМАТЛИК 15.03.2020, 16:43
Теглар: коронавирус, Ўзбекистон
1895
Коронавирусдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг

Янги турдаги коронавирус эпидемияси пандемияга айланиб улгурди. Бугн тонгда Ўзбекистонда ҳам бир нафар бемор аниқланганини хабар қилган эдик. Бу ҳолат барча фуқароларнинг огоҳлик ва эҳтиёткорликка чақириш учун асос бўлади. Аммо турли миш-миш ва бошқа гап-сўзларга эътибор қаратиб,  қўрқиш ва ҳавотирланишга ўрин йўқ. санитария ва эпидемиология тартиб қоидаларидан огоҳ бўлинг. Вирус ҳамласидан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:

😷аввало, чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!

😷 зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

😷кўчага чиқсангиз, ёнингизда ҳар доим спиртли геллар ва бир марталик нам салфеткалар бўлсин!

😷агар дорихонадан ниқоб ололмаган бўлсангиз, уни 4 қават қилиб ўзингиз тикиб олинг. Ҳар куни 3-4 марта янгисига алмаштиринг. 

😷қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

😷 тўлақонли овқатланинг, иммунитетингизни кўтаринг. фаразандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга қилинг!

😷юз-кўзингизни кир қўл билан ушламанг!

😷 уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

😷 одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

😷 шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

😷 овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

😷иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

😷Энг асосийси, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса 1003 рақамига қўнғироқ қилинг. 

Шарҳлар

Коронавирус юқтирган беморлар сони яна ошди

06.04.2020, 19:16

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича  2020 йил 6 апрел соат 19:00 ҳолатига кўра, юртимиздаги вазият маълум қилинди. Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 7...
29 март соат 20:30: коронавирус бўйича дунёдаги ва Ўзбекистондаги вазият

29.03.2020, 21:00

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича  2020 йил 29 март соат 20.30 ҳолатига  МАЪЛУМОТСанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан олинган маълумотларга кўра 29 март соат 20:30 ҳолатига дунёнинг 199...
Пойтахт аҳолиси коронавирусга қарши фидокорона курашаётган шифокорларни олқишлашди (видео)

28.03.2020, 16:12

Бугунги кунда бутун дунёда авж олган коронавирус пандемиясига қарши курашда айниқса тиббиёт тизими ходимларининг фидойилиги улкан эътирофга лойиқ. Барча мамлакатлардаги шифокорлар қатори мамлакатимиз врачлари ҳам...
Коронавирус бўйича Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлардаги вазият

23.03.2020, 23:24

Бугун, 23 март куни Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19)га чалинганлар сони учтага кўпайиб, жами 46 нафарга етди.Қўшни мамлакатларда коронавирус бўйича вазият қуйидагича: Қозоғистонда 62, Қирғизистонда 16, Афғонистонда...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37