АсосийJamiyat

Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди

'Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди'ning rasmi

Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича аҳолини тўғри, холис ва аниқ маълумотлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида Koronаvirus info (@koronavirusinfouz) расмий канали очилди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар қилди.

Ушбу канал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил қилинди.

"Барча ОАВ журналистлари ва блогерларни ушбу канални биринчи манба сифатида фойдаланилиши ҳамда унда тарқатилаётган хабар ва янгиликларни кенг ёритиб боришда ҳамкорликка чақирамиз", дейилади АОКА хабарида.

Бошқа янгиликлар