2020-йил 15-март куни интернет тармоғининг "YOUTUBE" видеохостингининг "BAXODIR BRAT" каналига жойлаштирилган “Қаршида ноқонуний радар” сарлавҳали видеотасвир юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 2020 йил 26 февраль куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 1-ЙПХ отряди командири томонидан тасдиқланган кунлик хизмат тақсимот (дислокация)га асосан 1-ЙПХ отряди 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори, катта сержант Д.Эргашев жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва спиртли ичимлик истемол қилиб оғир оқибатли кўнгилсиз ҳолатларни содир этилишининг олдини олиш бўйича белгиланган тезликни оширган ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида Қарши шаҳар худуди бўйлаб “Онлайн” режимда ишловчи тезликни ўлчаш мосламасини ўрнатиш учун ҳаракатда хизматга жалб қилинган.
Блогер М.Музаффаров ва ЙПХ катта инспектори Д.Эргашев билан бўлган мулоқати юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текширув ўтказилмоқда.