Му5
13

Шоколад қутисига салкам ярим килограмм гашишни яширган шахснинг қилмиши фош бўлди

ЖИНОЯТ 17.03.2020, 15:19
752
Шоколад қутисига салкам ярим килограмм гашишни яширган шахснинг қилмиши фош бўлди

Гиёҳвандлик воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кириш, шунингдек, улар билан ноқонуний муомалада бўлиш қатъиян тақиқланган ва жиноий жавобгарлик билан белгилаб қўйилган. Бу каби қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли равишда тезкор тадбирлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизилиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида наркотик моддаларнинг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро И.А Наманган шаҳридаги “Нурафшон” МФЙ ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, унинг қўлидаги сумкаси ичидаги шоколад қутисига уддабуронлик билан яширилган жами 493,89 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° небольшая облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz