Му5
13

“Ўзбекнефтгаз”: Таъмирлаш ишларидан сўнг “Денгизкўл” сиқув компрессор станцияси қайта иш бошлади

ИҚТИСОДИЁТ 18.03.2020, 21:56
619
“Ўзбекнефтгаз”: Таъмирлаш ишларидан сўнг “Денгизкўл” сиқув компрессор станцияси қайта иш бошлади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мутахассислари томонидан ва бошқарманинг ички имкониятларидан фойдаланилган ҳолда “Денгизкўл” сиқув компрессор станциясида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси “Денгизкўл” конидан юқори олтингугуртли табиий газни самарали қазиб олинишига эришиш, шунингдек паст босимли қудуқлардан келаётган табиий газнинг босимини ошириб, Муборак газни қайта ишлаш заводига етказиб беришдан иборатдир.

Буни амалга ошириш учун “Денгизкўл” компрессор станцияси ГПА-100 газ ҳайдаш агрегатида ўрнатилган “Waukesha 16V275GL” русумли газопоршенли двигателларни тирсакли вали, мой сақлаш картерлари, маховик ва демпферлар ўрнатилиш жойлари тўлиқ кўздан кечирилди ва бир қанча турдаги зичлагичлар алмаштирилди, цилиндр блокларига гилзалар ўрнатилди, поршен ва шатунлари йиғилиб, цилиндр блокларига терилди, шатунларнинг ва тирсакли валнинг вкладишлари алмаштирилди.

Шунингдек, таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилди.

Қайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мутахассислари томонидан амалга оширилди ва муваффақиятли ишга қўшиб юборилди.

Натижада ГПА-100 газ ҳайдаш агрегатида регламент ишларини бажариш ва газ ҳайдаш агрегати фавқулодда аварияли ҳолатда тўхтаб қолган вақтда, газ қисқаришини олдини олиш мақсадида қисқа муддатда ишга қўшиб юбориш учун захира яратилди.

Маълумот учун: Бу сиқув компрессор станциясида умумий 4 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд бўлиб, айнан ушбу агрегатлар табиий газнинг босими кўтариш ва Муборак газни қайта ишлаш заводига юбориш ишларини бажаради, шунингдек шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки уларнинг атига биттасининг тўхтаб қолиши суткасига 1,9 миллион куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

"Денгизкўл" сиқув компрессор станциясидаги барча қурилмалар ва жиҳозлар Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилган ва 2009 йилда Италиянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда, 2011 йилда ишга туширилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° небольшая облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz