"Алавес"нинг матбуот хизмати клубнинг 15 аъзоси COVID-19 коронавирусини юқтириб олганини эълон қилди. Бу ҳақда хуман интернет нашри хабар бермоқда.
Улардан 3 нафари асосий таркиб футболчилари, 7 нафари мураббийлар, 5 нафари клуб ходимлари ҳисобланади. Айни пайтда беморлар ўзини яхши ҳис қилмоқда. Уларда касаллик аломатлари намоён бўлмаган.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БСТ) маълумотига кўра, 18 март ҳолатига Испанияда коронавирус юқтириб олганлар сони 13910тани, вафот этганлар сони 623тани, соғайиб кетганлар сони 1081тани ташкил қилади. Айни пайтда мамлакатда барча спорт мусобақалари тўхтатилган.