Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар ҳақида илк расмий маълумот берилганда айрим инсофсиз ҳайдовчи-ю, тадбиркорлар қилган ишидан бугун уятда қолишди. Ҳақиқий ўзбек халқи ўзининг саҳоватпешалиги билан ҳар қандай даврда ҳурматга сазовор бўлган. Мана улар билан танишинг.
Фарғона вилояти Бағдод туманидаги дорихонада ҳам ниқоблар бепул тарқатилмоқда. Одамларнинг энг яхшиси қийинчиликда ҳам ўзлигини унутмагани бўлса керак.

Фарғона вилояти Данғара туманида фаолият кўрсатувчи тадбиркор аёл Дилшодахон Усмонова ўз корхонасида ишлаб чиқарилган тиббий ниқобларни аҳолига бепул тарқатмоқда!

Янгиер шаҳрининг Темур Малик маҳалласида яшовчи тадбиркор деҳқон бозорида коронавирусдан ҳимоя воситасида фойдаланишлари учун 1 метрдан жами 1000 метр дока матосини тарқатибди. Айтишларича, ўзи ижарада фаолият юритувчи тадбиркор қийин вақтларда бошқаларни ўйлаб бу ишни қилиши таҳсинга сазовор.

Тўрақўрғонда олий ун нави халқимиз учун арзон нархда хусусий тадбиркор Отабоев Ойбек томонидан тарқатилмоқда.

"Оила ва жамият" газетаси ҳамда "Бегойим" гуруҳи ҳамкорлигида одамларга бепул маскалар эҳсон қилдилар. Бу маскалар Қашқадарёдаги қули гул аёллар томонидан тикилган. Маълумотда айтилишича, ҳозирча 700 та ниқоб тарқатилган. Савобли иш эртага давом этади.

Нарпайлик саховатли тадбиркорлар бугунги синовли кунларда туман аҳолисига беминнат ун, нон ва исириқ тарқатибди.

Юқоридаги суратда эса жиззахликларинг саховатпешалиги акс этган. Шу ўринда айнан бу челленжни ҳам улар бошлаб берди десак адашмаймиз.


Шаҳрисабз шаҳридаги “Сарбон” кафесида ҳам ниқоб ва салфеткалар бепул тарқатилмоқда.
Бугун ижтимоий тармоқларда одамларга яхшилик улашаётгани билан кун қаҳрамонига айланаётган ватадошларимизга ташаккур айтамиз, бошқаларни ҳам бу хайрли амалларни қилишларига чорлаб қоламиз.






