my5

Ўзбекистонга қандай озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинади? Бугунги кунда уларнинг заҳираси қандай?

ИҚТИСОДИЁТ 19.03.2020, 17:16
Теглар: божхона, омбор, карантин
1196
Ўзбекистонга қандай озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинади? Бугунги кунда уларнинг заҳираси қандай?

18 март ҳолатига кўра божхона омборларида жами 28,1 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда.

160 дан ортиқ мамлакатларга “COVID-19” коронавирус инфекцияси тарқалди. Шу жумладан Ўзбекистонда ҳам 15 март куни коронавирус инфекциясини юқтириб олган илк бемор аниқланган эди. 19 март санасига келиб беморлар сони 23 нафарни ташкил қилмоқда.

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси натижасида карантин эълон қилинганлигидан сўнг озиқ-овқат ва зарур тиббий воситалар нархлари қатъий назоратга олинди.

"Экономическое обозрение" журнали Давлат Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда доимий равишда ипморт қилинаётган товарлар рўйхатини бериб боради. Унда ыайд этилишича жорий йилнинг 18 март ҳолатига божхона омборларида жами 28,1 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда.

Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати:

  • био қўшимчалар (377,3 тн, 2,9 млн. долл.);
  • гўшт (2,7 минг тн, 2,7 млн. долл.);
  • маргарин (2,4 минг тн, 2,7 млн. долл.);
  • кунгабоқар ёғи (3 минг тн, 2,3 млн. долл.);
  • пальма ёғи (2,2 минг тн, 2 млн. долл.);
  • шоколад (604,9 тн, 1,4 млн. долл.);
  • болалар овқати (237,2 тн, 1,4 млн. долл.);
  • ун (4,8 минг тн, 1,1 млн. долл.);
  • шакар (2,6 минг тн, 988,1 минг долл.);
  • (буғдой – 79,1 минг тн, 15,4 млн. долл.)
  • консерваланган сабзавотлар (779,9 тн, 825,6 минг долл.);
  • банан (870,9 тн, 629,2 минг долл.);
  • ун маҳсулотлари (вафли, печенье ва х.з.) (277,8 тн, 515,3 минг долл.);
  • макаронлар (349,1 тн, 480,2 минг долл.);
  • чой (89,2 тн, 474,9 минг долл.);
  • сут маҳсулотлари (456,6 тн, 396,1 минг долл.);
  • балиқ (161,5 тн, 383,8 минг долл.).

Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари иқтисодиёт тармоқлари бўйича 4 млн. доллар, ҳудуд корхоналари бўйича 24,1 млн. долларни ташкил этади.

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича:

  • “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК (2 млн. долл., асосан соя, арахис, зайтун ёғи, пальма ёғи, био қўшимчалар, консерваланган сабзавотлар);
  • “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси (905,7 минг долл., асосан гўшт, кунгабоқар ёғи, консерваланган сабзавотлар);
  • “Ўзёғмойсаноати” уюшмаси (654,3 минг долл., кунгабоқар ёғи, маргарин, пальма ёғи);
  • “Соғлом авлод учун” халкаpо хайpия жамғаpмаси (654,3 минг долл., қурук овқатлар);
  • “Ўзчармсаноат” уюшмаси (4,2 минг долл., кимёвий тузлар).

Ҳудудлар бўйича:

  • Тошкент шаҳар (15,9 млн. долл., асосан био қўшимчалар, шоколад, болалар овқати, маргарин, гўшт, ун маҳсулотлари, шакар, пальма ёғи, банан, макаронлар);
  • Тошкент вилояти (3 млн. долл., асосан шакар, кунгабоқар ёғи, пахта ёғи, ун, гўшт, маргарин);
  • Наманган (2,1 млн. долл., асосан гўшт, пальма ёғи, маргарин, ун, шоколад, балиқ);
  • Самарқанд (1 млн. долл., асосан маргарин, нўхот, соя, арахис, зайтун ёғи, гўшт, ун);
  • Хоразм (790,9 минг долл., асосан кунгабоқар ёғи, макарон, банан, олма);
  • Фарғона (433,5 минг долл., асосан олма, ун, био қўшимчалар, гўшт, картошка, банан).
  • Сирдарё (393,7 минг долл., асосан соя, арахис, зайтун ёғи, нўхот, кунгабоқар ёғи, гуруч);
  • Андижон (191,6 минг долл., асосан био қўшимчалар ва ичимликлар);
  • Қорақалпоғистон Рес. (97,6 минг долл., сут маҳсулотлари, балиқ);
  • Сурхондарё (76,9 минг долл., асосан цитрус мевалар, ёнғоқ, консерваланган денгиз маҳсулотлари, ун);
  • Жиззах (65,7 минг долл., асосан био қўшимчалар, балиқ, сут маҳсулотлари, кимёвий тузлар);
  • Бухоро (13,7 минг долл., қуритилган мева сабзавотлар);
  • Қашқадарё (11,2 минг долл., асосан цитрус мевалар).

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37