Му5
13

Тошкентда йигит таниш қизини эҳтиросли суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилди

ЖИНОЯТ 19.03.2020, 19:05
Теглар: Тошкент, эҳтиросли расм
1203
Тошкентда йигит таниш қизини эҳтиросли суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилди

Тошкентда йигит таниш қизини еҳтиросли суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Хабарда ёзилишича Ички ишлар органларига 22 ёшли Ш.А. мурожаат қилиб, ундан 800 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлаётган йигитга нисбатан чора кўришни сўради. Акс ҳолда йигит қизнинг интим суратларини интернет тармоғида тарқатишини ва унинг қариндошларига кўрсатиб, уни шарманда қилишини айтган. 

ИИББ маълумотига кўра 25 ёшли Иброҳим К. 10 март куни Яккасарой тумани Бобур кўчасида пулни қабул қилаётганида қўлга олинган. Унинг айтишича, у 2019 йил август ойида Телеграм мессенжерида ўзига аккаунт яратиб, таниши Ш.А. билан ёзишишни бошлаган. Йигит ўз қилмишининг сабаблари ҳақида гапиришдан бош тортди. 

Ушбу факт асосида Иброҳимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165 моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилганлиги айтилмоқда.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° небольшая облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz