my5

Бухорода муштумзўрлик билан бошланган жанжал пичоқбозлик билан якунланди

ЖИНОЯТ 19.03.2020, 19:31
Теглар: пичоқ, муштумзўрлик
1395
Бухорода муштумзўрлик билан бошланган жанжал пичоқбозлик билан якунланди

 Бухоро вилоятининг Жондор туманида муштумзўрлик билан бошланган жанжал пичоқбозлик билан якунланди. Бу воқеа ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Мазкур ҳодиса 2020 йилнинг 16 март куни Жондор тумани “Арабхона” қишлоғида содир бўлди. Яъни 29 ёшли Д.Ч. уйи олдида ҳамқишлоғи 31 ёшли Ж.С., билан ўзаро тортишиб қолади. Жанжалга сабаб бири бирининг укасини урган ва иккинчи йигит жигарини ҳимоя қилмоқчи бўлиб айбдорни ўзича жазолашга қарор қилган. 

Хуллас Ж.С. Д.Ч.дан нима сабабдан укаси Б.С.,ни урганлиги ҳақида сўраб, юз қисмига икки муротаба мушти билан уради. Бунинг натижасида ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида Д.Ч., ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ж.С.,га оғир тан жароҳати етказади. Натижада Ж.С., тан жароҳатлари билан тиббий муассасага ётқизилади.

Кўриб турганингиздек, ўзбошимчалик билан фуқаронинг фуқаро томонидан айбдор деб топилиши ва "самосуд" қилиниши яхшиликка олиб келмайди. Бунинг учун қонунлар, масъул ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бор. Ҳар қандай ҳолатда айбдорни аниқлаш ва уни жазолаш керак бўлса мутасадди ташкилотларга мурожаат қилиш керак. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, Д.Ч., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37