13

Ўзбек дзюдо спорти оғир жудоликка учради

СПОРТ 19.03.2020, 21:15
2928
Ўзбек дзюдо спорти оғир жудоликка учради

Тажрибали мураббий, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Борис Григорьев вафот этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди. 

Борис Иванович узоқ йиллар давомида МҲСК (Марказий Ҳарбий Спорт Клуби) дзюдо бўлимида бош мураббий лавозимида ишлаган. Ватанимизга ҳарбий спортчиларни тайёрлаб беришда ўзининг улкан ҳиссасини қўшган. Унинг қўл остида Абдулла Тангриев, Рамзиддин Саидов, Ришод Собиров каби таниқли ҳарбий-дзюдочиларимиз машғулот ўтказган ва мусобақаларда иштирок этган.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Биз ҳам таҳририятимиз номидан устоз спортчининг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° дымка
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11