13

Коронавирус инфекцияси ҳақида ишончли манбага эга бўлган сайт ишга туширилди

HI-TECH 20.03.2020, 19:28
Теглар: сайт, коронавирус
590
Коронавирус инфекцияси ҳақида ишончли манбага эга бўлган сайт ишга туширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан http://coronavirus.uz расмий веб-сайти яратилди. Унда сиз коронавирус инфекцияси тўғрисидаги барча керакли маълумотларни олишингиз мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими  маълум қилди.

Хусусан, унда жаҳон ва Ўзбекистондаги эпидемик вазият, ҳар кунлик тезкор ва ишончли манбалардан олинган сўнгги янгиликлар тақдим этиб борилади. Шунингдек, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан боғлиқ маълумотлар билан ҳам танишишингиз мумкин.

Ушбу расмий сайт орқали бериб бориладиган фойдали маълумот ва керакли тавсиялар жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини янада оширишга ёрдам бериши шубҳасиз.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ҳам ишга туширилган эди. Фуқароларимиз ушбу макрказга қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларга мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар олишмоқда. Шунингдек, Koronavirus Info телеграм канали ҳам йўлга қўйилган бўлиб, унда бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тайёрланган коронавирус инфекциясига оид ҳар кунлик ишончли маълумотлар эълон қилиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° облачно с прояснениями
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11