АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда коронавирус тарқалишига қарши курашиш вақтида 13 фоҳиша ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 20 мартга ўтар кечаси коронавирус инфекцияси тарқалишининг ол...

'Тошкентда коронавирус тарқалишига қарши курашиш вақтида 13 фоҳиша ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 20 мартга ўтар кечаси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган бир қатор тадбирларни ўтказди, дея хабар бермоқда матбуот хизмати.

Спа-салонлар, тунги клублар, дискотекаларда ўтказилган профилактик суҳбатлар давомида ушбу муассасаларнинг раҳбарларига фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ тушунтириб берилди.

Қўшимча қилишларича, ушбу тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 13 нафар қиз аниқланган.

"Эътиборли томони, уларнинг бир неча нафари муқаддам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (фоҳишалик билан шуғулланиш) бўйича жавобгарликка тортилган", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар