my5

Манзура Дурдона Қурбонованинг 200 доллар учун клипда тушишни рад этганига нега ҳайрон қолди?

ШОУ-БИЗНЕС 21.03.2020, 09:57
14965
Манзура  Дурдона Қурбонованинг 200 доллар учун клипда тушишни рад этганига нега ҳайрон қолди?

Хонанда Манзура журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида актриса Дурдона Қурбонова 200 доллар учун клипга тушишни рад этгани тўғрисидаги гап-сўзларга ўз муносабатини билдирди.

Манзура:

— Мен клип суратга олдиришда  Дилмурод Аъзамов билан ҳамкорлик. Аҳамият берган бўлсангиз, у бирданига тўртта клип олса керак. Бир вақтнинг ўзида кўпчилликка клип олади. Уни ёрдамчилари бор, албатта. Ёрдамчилари эса актрисаларга мурожаат қилиб, нарх-навони суриштиришади… Масалан, мен Дурдона Қурбоновани ҳаётда юзма-юз кўрмаганман. Уни танимайман ҳам. Дурдона Қурбоновани «Миллион»да чиқан қиз дейишди. Бизга актрисалар кўрсатилади, менга «мана шунақа актриса» бор, «янги юз» дейишади. Дурдона Қурбонова мени охирги клипларимдаги вазифани эплай олмасди. Мен у қизнинг маҳоратиниям, у яхши ёки ёмон актриса эканлигини ҳам билмайман.

Дурдона жудаям ёш, охирги клипларимда қизлар калтак еяпти, ҳаётдан калтак еяпти, машиналарда авария бўляпти, юзида хорлик, қийинчилик бор. Дурдона ёш қизча бўлса, уни қандай қилиб клипимга олишим мумкин? Кейин 200 доллар жуда кам пул дегани ҳақида эшитиб қолдим. Ҳозир деярли 2 миллион сўм пул дегани. Давлат ойлиги шунчага тенг ҳозир. Масалан, бизда халқ актрисалари бор, театрда бир ой шу ойликка ишлайди. Улар сизнингча Дурдона Қурбоновадан камроқ ҳаракат қиладими?!

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92