АсосийJamiyat

Коронавирус туфайли қолдирилган дарслар ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари нима бўлади?

'Коронавирус туфайли қолдирилган дарслар ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари нима бўлади?'ning rasmi

 Коронавирус туфайли қолдирилган дарслар ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари нима бўлади?

Ушбу саволга айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокидаги брифингда жавоб берилди. 

 "Биринчидан, шуни айтиш керакки, дарслар ҳаммаси ҳам қолдирилаётгани йўқ. Биз олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув дастурларимиздаги мавзуларни онлайн ўтказиб бориш тизимини йўлга қўйдик.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида ҳам @eduuz_online лойиҳасини йўлга қўйди.

Мазкур лойиҳа орқали мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган видеомаърузалар ушбу каналга мунтазам жойлаштириб борилади.

Менинг юртим (MY5) телеканалида ҳафтанинг душанбадан жума кунига қадар соат 10-30 дан 12-00 га қадар олий таълим муассасалари талабалари учун Психология ва инглиз тили фанларидан маъруза машғулотлари ўтказилиши йўлга қўйилмоқда."

    Бошқа янгиликлар