my5
all

Шаҳзода Матчанова: «Италияда ҳамма ашула айтиб, бир-бирини қўллаяпти, аммо бизда ҳамма жаҳлда яшаяпти..."

МАДАНИЯТ 23.03.2020, 19:29
Теглар: Италия,, Шаҳзода Матчанова
2284
Шаҳзода Матчанова: «Италияда ҳамма ашула айтиб, бир-бирини қўллаяпти, аммо бизда ҳамма жаҳлда яшаяпти..."

Актриса Шаҳзода Матчанова мамлакатимизда коронавирусга чалинганлар ҳақида бўлаётган гап сўзларга муносабат билдирди.

У ижтимоий тармоқларда коронавирус билан боғлиқ постлар остида инсонлар томонидан билдирилаётган фикрлардан хафа бўлаётганини айтган.

Унинг кузатиши бўйича тармоқда кўплар вирусни юқтириб олиб, Ўзбекистонга қайтиб келганидан ғазабланмоқда ва тармоқ фойдаланувчилари вирусга чалинганлар ўша ерларда қолиб кетиш керак эди мазмунидаги фикрларини билдирмоқда.

“Қандай қилиб шу вазият бўлиши мумкин?! Бир хил одамларда чет элда вақтинча яшаш имкони бор, бошқаларда эса-йўқ, кетганлар нима қилишсин, ахир улар атайлаб касал бўлиб келишни хоҳламаган эди. Одамларга бир воқеа берсанг, оёғи билан босиб ўтиб кетадилар. Аллоҳдан чин қалбингиздан шу дардга даво сўрасангиз ахир ўзингизга савоб бўлади! Нафратланманглар, ахир сизни улардан фарқингиз йўқ. Италияда ҳамма ашула айтиб, мусиқий инструментларни чалиб бир-бирини қўллаб-қувватлаяпти, аммо бизда ҳамма жаҳлда яшашяпти! 

Мен коронавирусдан қўрқмайман, мен ҳурматсизликдан қўрқаман. Шу касаллик эпидемияси, албатта, ўтиб кетади, лекин ёвуз қалблар.... Аллоҳнинг ҳукмидан қўрқинг! Касал бўлганларга эса Аллоҳ шифо берсин” – деб ёзади актриса ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° небольшая облачность
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7