my5
all

Коронавирус бўйича Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлардаги вазият

САЛОМАТЛИК 23.03.2020, 23:24
Теглар: коронавирус, Ўзбекистон
2107
Коронавирус бўйича Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлардаги вазият

Бугун, 23 март куни Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19)га чалинганлар сони учтага кўпайиб, жами 46 нафарга етди.

Қўшни мамлакатларда коронавирус бўйича вазият қуйидагича: Қозоғистонда 62, Қирғизистонда 16, Афғонистонда 40 нафар (1 нафари тузалиб кетган) инсонда коронавирус аниқланди. Афғонистонда илк маротаба коронавирусдан ўлим ҳолати кузатилди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра дунё миқёсида коронавирус энг кўп аниқланган мамлакатлар: Хитой (81 496), Италия (59 138), АҚШ (35 345), Испания (33 089) ва Германия (27 289).

Коронавирусдан энг кўп ўлим ҳолатлари Италия (5 476), Хитой (3 271), Испания (2 206), Эрон (1 812) ва Францияда (674) қайд этилган.

23 март кунига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар сони 354 677 нафарга етди, шундан 15 436 нафари вафот этган, 100 462 нафар бемор тузалган. Бугун 36 468 нафар инсонда коронавирус аниқланди, 1 682 нафар бемор вафот этган, 5 762 нафар соғайган инсонга уйига жавоб берилган.     

Айни пайтда дунёнинг 167 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.

Шарҳлар

Коронавирус юқтирган беморлар сони яна ошди

06.04.2020, 19:16

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича  2020 йил 6 апрел соат 19:00 ҳолатига кўра, юртимиздаги вазият маълум қилинди. Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 7...
29 март соат 20:30: коронавирус бўйича дунёдаги ва Ўзбекистондаги вазият

29.03.2020, 21:00

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича  2020 йил 29 март соат 20.30 ҳолатига  МАЪЛУМОТСанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан олинган маълумотларга кўра 29 март соат 20:30 ҳолатига дунёнинг 199...
Пойтахт аҳолиси коронавирусга қарши фидокорона курашаётган шифокорларни олқишлашди (видео)

28.03.2020, 16:12

Бугунги кунда бутун дунёда авж олган коронавирус пандемиясига қарши курашда айниқса тиббиёт тизими ходимларининг фидойилиги улкан эътирофга лойиқ. Барча мамлакатлардаги шифокорлар қатори мамлакатимиз врачлари ҳам...
Коронавирусга қарши кураш: Ўзбекистон 5 кун ичида нималарга улгурди?

21.03.2020, 18:47

 Дунёни сарсимага солган каронавирус юртимизга ҳам кириб келди. Аммо Ўзбекистон бу эпидемия билан боғлиқ ҳолатни бошдан кечирган бир қатор мамлакатларнинг тажрибасини ўрганган ҳолда тез орада...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° небольшая облачность
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81