Му5
13

"The Asia Times" хорижий порталда Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлардан 1 нафари вафот этгани тўғрисида мақола чоп этилди

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 15:48
2935
"The Asia Times" хорижий порталда  Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлардан 1 нафари вафот этгани тўғрисида мақола чоп этилди

Koronavirus Info телеграм канали ушбу ахборотни ёлғон экани ҳақида маълумот берди. 

Шунингдек,  яна ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган қуйидаги хабарлар ҳам аниқлик киритиб ўтди. Булар:

  •  Тelegram мессенжерининг айрим канал ва гуруҳларида юртимиздаги аптекаларда  коронавирусга қарши дори воситаси сотилаётгани тўғрисида эълонлар тарқалмоқда - бу фейк хабар. (инфекциясига қарши вакцина ёки препаратлар мавжуд эмас)
  • Telegram мессенжерида Бухоро вилояти Жондор туманида 2 фуқаро коронавирусга чалингани тўғрисида хабарлар тарқалди - бу фейк хабар.  
  • Ижтимоий тармоқларда «ҳар бир фуқарога ҳафтасига 300 минг сўмдан берилиши» ҳақида  хабарлар  тарқатилди - бу фейк хабар.  
  • Ижтимоий тармоқлар америкалик олимлар томонидан коронавирусга қарши вакцина ихтиро қилингани ва у бемор танасига юборилганидан кейин 3 соат ичида таъсир кўрсатишни бошлаши ҳақида хабарлар тарқатилди- бу фейк хабар.

 

Эслатиб ўтамиз, ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. 

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° небольшая облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz