Эртадан, яъни 26 март санасидан эътиборан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади. Бу ҳақда коронавирус инфо телеграм канали хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Истанбулдан келган яна бир Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган эди. У айни пайтда Наманганда даволанмоқда.