my5

Норвегиянинг Кристиансанн ҳайвонот боғида антилопа сим тўсиқда қисилиб қолган жирафани сузиб ўлдирди

ДУНЁ 07.04.2015, 16:12
5643
Норвегиянинг Кристиансанн ҳайвонот боғида антилопа сим тўсиқда қисилиб қолган жирафани сузиб ўлдирди

Норвегиянинг Кристиансанн шаҳридаги ҳайвонот боғида канна антилопаси сим тўсиқда қисилиб қолган жирафани шохлаб ўлдирди, деб хабар беради Verdens Gang газетаси маълумотлари асосида Kun.uz нашри.

Воқеа ҳайвонот боғига ташриф буюрган томошабинлар кўз ўнгида содир бўлган. Воқеани кузатган, айниқса ёш болалар кўз ёшларини тия олмаган.

Ветеринар воқеа жойига ҳали жирафа тириклигида етиб келган, аммо жониворни қутқаришнинг иложи бўлмаган. Муассаса раҳбарияти томошабинлардан узр сўрашган.

Ҳалок бўлган жирафанинг исмли Мелвин бўлиб, у 2010 йилда дунёга келган. У туғилган пайтда маҳаллий Verdens Gang газетаси ўқувчилари унга исм қидиришган эди, шу боис у маҳаллий аҳоли орасида анча машҳур.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79