my5
all

Таиланддан 257 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан олиб келиниб, Фарғонада карантинга олинди (видео)

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 14:24
799
Таиланддан 257 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан олиб келиниб, Фарғонада карантинга олинди (видео)

«Ўзбекистон 24» телеканалининг жонли эфирида маълум қилинишича, бугун, 26 март куни, эрталаб Бангкок—Фарғона чартер рейси орқали Таиланддан 257 нафар Ўзбекистон фуқароси Фарғонага олиб келинди. 

Улар Олтиариқ туманидаги «Қизилтепа» сиҳатгоҳида карантинга олинди. Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида ташкил этилган мазкур махсус авиарейс орқали 163 нафар аёл, 67 нафар эркак ҳамда 27 нафар вояга етмаганлар Ўзбекистонга олиб келинган.

Шунингдек, маълум қилинишича, триатлон бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоаси Таиландда машғулот ўтказаётган бўлган ва шу куни спортчилар ҳам  мазкур чартер рейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Самолётдан тушган ҳар бир йўловчи махсус дорилар билан дезинфекция қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 март куни “Внуково - Бухоро” йўналишида учган авиарейс қабул қилиниб, 266 нафар фуқаро Бухорода карантинга олинган эди. Сал аввал, “Москва - Бухоро” йўналишида учиб келган 249 нафар мамлакатимиз фуқароларининг 10 нафари касалхонага ётқизилгани хабар қилинди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7