13

Андижонда Халқ банки ходимлари уйма– уй юриб, кредит тўловини йиғаётганлиги исботланди

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 15:20
1138
Андижонда Халқ банки ходимлари уйма– уй юриб, кредит тўловини йиғаётганлиги исботланди

Юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш муносабати билан жорий қилинган карантин даврида Марказий банк томонидан жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2020 йил 1 октябрига қадар кредит тўловларини қайтаришда имтиёзли давр бериш ва мос равишда якуний тўловлар муддатларини узайтириш топширилди.

Шунингдек, муддати ўтган қарздорликлар кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик тавсия этилди.

Телеграмдаги "Мухбир Далиев" каналида Халқ банки ходимлари Андижонда уйма-уй юриб, кредит ундираётгани ҳақида маълумот чот этилди. Халқ банки ушбу ҳолатни ўрганиб чиқди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Андижон тумани филиали ходимлари хонадонларга бориб, кредит ундириш ҳаракатларини олиб боргани аниқланди. Ҳозир ушбу ҳолатга йўл қўйган филиал раҳбарига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Халқ банки Бошқаруви томонидан банкнинг барча филиал раҳбарларига карантин вақтида кредит ундирмаслик, муддати ўтган қарздорлик учун пеня ҳисобламаслик бўйича топшириқ берилди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° пасмурно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11