13

Карантин муддати 3 ой ичида тугамаса виза муддати узайтириладими?

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 17:22
Теглар: виза, Корея
288
Карантин муддати 3 ой ичида тугамаса виза муддати узайтириладими?

UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов иштирокида брифинг онлайн ўтказилди. Унда виза бщйича саволга жавоб берилди.

Савол: Мен Жанубий Корея Республикасига бакалавриат йўналиши бўйича D2 виза олгандим. Бу визани олгандан кейин 3 ой ичида Ўзбекистондан Жанубий Кореяга боришим керак бўлади. Агарда карантин муддати 3 ой ичида тугамаса виза муддати узайтириладими?

Жавоб: Виза бериш тартибини, уларнинг муддатларини белгилаш ҳар бир давлатнинг ички иши. Мазкур ҳолатда фуқаромизга Корея Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилишни тавсия қиламиз. Визанинг амал қилиш муддати узайтирилиши ёки узайтирилмаслиги борасида Корея Республикасининг элчихонасидан батафсил маълумот олиш мумкин.

 

@koronavirusinfouz

#vahimasizkarantin

#карантинбезпаники

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° дымка
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11