Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрига барча ҳудудлардан кириш ҳар қандай транспорт воситалари учун тўхтатилади
Вилоят ҳудудига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Сирдарё вилоят махсус комиссияси қарорига кўра 2020 йил 27 март куни соат 00:01дан бошлаб Гулистон шаҳрига кириш ва шаҳардан чиқиш вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Сирдарё вилоят ИИБ хабар берди.
Бундан кўзланган асосий мақсад — коронавирус инфекцияси вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олишдир.
Чекловлар қуйидаги ҳолатларда татбиқ этилмайди
- юк ташиш билан боғлиқ ҳолатларга;
- Гулистон шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;
- Гулистон шаҳрига кириш учун вилоят марказидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимларга;
- шифокор ва ҳамширалар, СЭОМ ходимлари ҳамда вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига.
Гулистон шаҳрига кириш чиқиш фақат иккита йўналиш бўйича:
- 1-йўналиш: Гулистон шаҳри, Гулистон кўчасига йўл ўтказгич кўприқ орқали;
- 2-йўналиш: Гулистон шаҳри, Дўстлик қўрғони, Хондамир кўчасида ташкил этилган карантин постлари орқали — транспорт воситалари ва йўловчиларни дезинфекция қилган ҳолда амалга оширилади.
Гулистон шаҳрига бошқа йўналишлардан кириб-чиқиш жойлари тўлиқ ёпилади.
Шаҳар ҳудудига киришга қўйилган чекловларга ва карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.