my5

Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори-дармонлар, тиббий техника ва бошқа зарур товарлар божхона тўловларидан озод қилинади

ИҚТИСОДИЁТ 26.03.2020, 22:03
Теглар: коронавирус, Ўзбекистон, иқтисодиёт
709
Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори-дармонлар, тиббий техника ва бошқа зарур товарлар божхона тўловларидан озод қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори-дармонлар, субстанциялар, тиббий техника ва бошқа зарур товарларни божхона тўловларидан, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 мартдаги фармонига мувофиқ, бу борада кўплаб имтиёз ва преференциялар белгиланган эди.

Бугунги йиғилишда давлатимиз раҳбари бизнес вакилларининг фикрини инобатга олган ҳолда, уларга яна қўшимча енгилликлар бериш зарурлигини таъкидлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37