Му5
8

Иммунитетга, хотирага фойдали – редиска!

САЛОМАТЛИК 09.04.2015, 12:20
20562
Иммунитетга, хотирага фойдали – редиска!

Углевод, оқсил, витамин ва минерал тузларга бой бўлган редиска тез-тез шамоллайдиганлар учун энг яхши маҳсулот эканини биласизми? Ибн Сино кўкламда редискадан тайёрланган егуликларни кўп истеъмол қилиш организмни қувватлантириб, иммунитетни мустаҳкамлайди дегани ҳам бежиз эмас.  Бир сўз билан айтганда редисканинг ўзи ҳам шарбати ҳам  каттаю кичикка бирдек фойдали.

Астма қийнаса...

Ярим стакан янги чиқарилган редиска шарбатига 1 чой қошиқ асални аралаштириб, бир кунда 3 маҳал ичилади. Муолажа касаллик хуружлари бартараф этилгунига қадар давом этилади.

Бошингиз оғриганида...

Битта редискани ўртасидан бўлинг. Сўнгра ҳосил бўлган иккита ярим палласини бошнинг икки чаккасига аста суртинг.  Бармоқ ёрдамида енгил уқалаб, 5-10 дақиқа кўзларингизни юмиб, ором олинг. Оғриқ чекинади.

Диарея қийнаяптими?

6 та редискани илдизи билан яхшлаб чайқаб, бир неча бўлакларга бўлинг. Устидан 200 мл.сутни қуйинг. Ярим чой қошиқ маккажўхори крахмалини аралаштириб, ҳосил бўлган аралашмани оз-оздан қабул қиласиз.

Камқонликда

50 граммдан редиска, сабзи ва қизил лавлаги шарбатларини аралаштиринг. Шарбат қуйқаси ажралиб, суюқлиги тиниши учун ярим соатга қолдиринг. Сўнг ҳосил бўлган аралашмани эрталаб, оч қоринга ичасиз. Муолажани бир ҳафта давом эттириш мумкин.

Йўтал зўрайганида...

50 грамм редиска шарбатига шунча миқдорда қайнатиб бироз совутилган сувни аралаштириб, томоқни чайқашда фойдаланинг. Муолажани бир кунда 3 маҳал бажарасиз. Томоқ ғарғара қилингач, ярим соат ҳеч нима истеъмол қилмай туринг.

Ўзингизни қувватсиз сезсангиз...

50 мл.редиска шарбатига 100 мл.сабзи шарбатини аралаштириб, эрталаб оч қоринга ичилади. Муолажани бир ой давом эттирсангиз, иммунитетингиз мустаҳкамланиб, тетиклашасиз.

Хотирангиз панд берса...

Ҳар куни асосий таом билан бирга редиска қўшилган салат ейишга одатланинг. Таркибидаги фойдали витаминлар ақлий фаолликни ошириб, хотирани мустаҳкалайди. Салат тайёрлашда ўсимлик ёки зайтун ёғларидан фойдаланинг. Чунки ушбу сабзавот майонез билан фойдали хусусиятини йўқотиши мумкин.

Радикулит хуружларида...

3-4 та редискани қирғичдан ўтказиб, шарбати билан бирга икки қават докага солинг. Сўнгра оғриқ бераётган соҳага компресс қилинг. Компрессни олгач, тери устини аста уқалайсиз.

Косметологияда...

Кўклам қуёши юз терисида пигмент доғларни кўпайишига сабаб бўлганида бу муаммони ҳам редиска ёрдамида ҳал этса бўлади. Бунинг учун 2 ош қошиқ сметанага битта қирғичдан чиқарилган редиска, ярим боғ тўғралган кашнични аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани юзингизга суртинг-да, 15 дақиқага қолдиринг. Сўнгра илиқ сувда чайиб оласиз. Муоалажа бир ҳафтада уч марта бажарилса, бир ойдан сўнг натижаси сезилади.

– Агар юз терингиз қуруқлашиб кетаётгандек туюлса, эрталаб ва кечқурун битта редискани қирғичдан чиқаринг ва  шарбати билан юзингизни артинг. 15 дақиқадан кейин илиқ сувда чайиб олинг. Редиска шарбати юз терисини озиқлантириб, қуруқлашишидан ҳимоя қилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz