АсосийDunyo

Буюк Британия бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди

'Буюк Британия бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди'ning rasmi

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда унинг ўзи Твиттерда видеомурожаати орқали маълум қилди.

Ҳозир у карантинда эканлиги, лекин коронавирусга қарши курашдаги ҳукумат ишларини видеоконференция орқали бошқариб туришини маълум қилди.

"Сўнгги 24 соат ичида мен енгил симптомларни ҳис қилдим, коронавирус учун тест ижобий бўлди. Ҳозир мен ўзимни изоляция қиляпман, лекин видео алоқа орқали ишлашда давом этаман. Биргаликда биз вирусни йўқ қиламиз" деган бош вазир.

    Бошқа янгиликлар